Ҳиллари Клинтон демократик партиядан АҚШ президентлигига номзодлар ўртасида бўлиб ўтган сайловолди дебатларининг биринчи раундида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
13 октябрь, сешанба куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган икки соатлик оммавий мунозаралар натижасига кўра, маҳаллий сиёсатчилар ва ОАВ вакиллари бир овоздан шу фикрга келди.
Умумий фикрларга қараганда, дебатлар давомида нотиқлик курашларининг барча усулларини мукаммал эгаллаган Клинтон ўзини тажрибали ва қатъий курашчи сифатида намоён қилди.
Изоҳ (0)