АҚШнинг General Electric (GE) кўп тармоқли корпорацияси ўзининг GE Capital деб номланган молиявий бўлинмасининг 32 миллиард АҚШ доллари қийматига яқин бўлган активларини АҚШ, Канада ва Пуэрто-Рико давлатларида турли хил молия ва суғурта хизматларини кўрсатиб келувчи, АҚШнинг энг катта банкларидан бири ҳисобланган Wells Fargo’га сотмоқда. Бу хақда «Ведомости» хабар бермоқда.
GE’нинг тақдим этган хабарига кўра, 2016 йилнинг биринчи чорагида тузиб битилиши кутилаётган битимга кўра, GE Capital’нинг 3 000 нафар ходими Wells Fargo’га ўтади. Сотилаётган активларнинг якуний соф ҳажми 30 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Битимнинг молиявий мазмундаги шартлари ошкор этилмаяпти.
Жорий йилнинг апрель ойида GE молиявий бўлинмасини қисқартириш йўли билан компания тизимини ихчамлаштиришини ва асосий эътиборни саноат тадбиркорлигига инвестиция киритиш ва уни ривожлантиришга қаратишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)