Анқара полицияси раҳбариятининг уч нафар юқори мансабдори 10 октябрь куни Туркия пойтахтида юз берган икки карра терактдан сўнг истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Meduza Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Анқара полицияси раҳбари, шунингдек, разведка ва жамоат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Анқара полицияси юқори мансабдор ходимларининг хавфсизликни таъминлашда хатога йўл қўйганлиги уларнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлди, дейилади Туркия ИИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғлининг фикрига кўра, теракт ИШИД жангарилари томонидан уюштирилган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)