Тадбиркор Алишер Усмонов том маънода футбол билан яшайди ва Россия терма жамоасини 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишини хоҳлайди. Бу ҳақда Россиялик миллиардернинг рафиқаси, Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер берган маълумотга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Футбол Усмонов учун – хобби ва уни даволовчи ‘клиника’ ҳисобланади, – дея таъкидлаган Винер-Усмонова. — Шунинг учун у 2018 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Россия терма жамоасининг муваффақиятли иштирок этишини хоҳлайди».
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида, ушбу тадбиркор миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Фабио Капеллога товон пулини қоплаш мақсадида Россия футбол иттифоқига 1 миллиард рубл миқдорида беғараз молиявий ёрдам берган эди.
Изоҳ (0)