Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Америкалик эр-хотин қўшиқчилар Бейонсе ва Жей-Зи 2015 йили таътилни мароқли ўтказиш учун 30,7 миллион доллар атрофида пул сарфлаган. Бу ҳақда жуфтликка яқин манбага таяниб, The Financial Express  маълум қилди.

Фото: The Financial Express

Фото: The Financial Express

Мол-мулки Forbes томонидан 770 миллион доллардан зиёд баҳоланаётган оила Флоренция ва Парижда бўлишга, Гавайи ҳамда Таиландда дам олишга, Кариб ва Ўртаер денгизини яхтада кезишга улгурган.

Манба берган маълумотларга кўра, жуфтлик бир-биридан алоҳида саёҳат этишни ҳам канда қилмайди. Бундай сафарларнинг ҳар бири оилага тахминан 1,5 миллион долларга тушади, чунки Бейонсе ва Жей-Зи хусусий самолётлар ҳамда энг қиммат меҳмонхоналарни (бир кеча учун 7 мингдан 20 минг долларгача) маъқул кўради.

Эслатиб ўтамиз, Бейонсе ва Жей-Зи 2008 йилда турмуш қурган, уларнинг Блю Айви исмли уч яшар қизчаси бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар