Россия президенти Владимир Путин Сочида Саудия Арабистони мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон билан учрашди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Учрашувда, шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, савдо-саноат вазири Денис Мантуров, Ингушетия раҳбари Юнусбек Евкуров, энергетика вазири Александр Новак иштирок этди.
Яқин Шарқ можаролари таҳлили маркази директори Александр Шумилиннинг фикрига кўра, Муҳаммад бин Салмон Путинни Сурия мўътадил мухолифати позицияларини бомбардимон қилишни тўхтатишга кўндириш учун Россияга ташриф буюришни режалаштирган.
Изоҳ (0)