Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Борис Немцовнинг ўлдирилиши билан боғлиқ иш доирасида белгиланган барча экспертизаларни ниҳоясига етказди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, «Росбалт» агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Жабр кўрган томон ва ҳибсга олинганларнинг адвокатлари экспертиза якунлари билан танишиб чиққач, жиноий иш иштирокчиларига охирги таҳрирдаги айблов эълон қилинади. Мазкур иш бўйича жами  51 та экспертиза белгиланган ва ўтган ҳафтада уларнинг сўнггиси якунланган.

«Ўтказилган текширувлар кўламини инобатга олган ҳолда, адвокатлар экспертиза хулосалари билан октябр — ноябрда танишади, декабрда эса Тергов қўмитаси якуний кўринишдаги айбловни эълон қилади», — дея таъкидланди агентлик хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар