Хоккей ўйини шарҳловчиси Александр Олейникдан ўйин репортажи бошланганидан беш дақиқа ўтиб, ўрнини бўшатиб қўйишини сўрашди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
« Мен ‘Барис’— ‘Металлург’ ўйинини беш дақиқа шарҳладим. Шундан кейин мени ‘Барис’ жамоаси вице-президенти Арман Нурумбетов чақираётгани ҳақида айтиб қолишди. Унинг ёнига борганимда, у менга барчаси учун раҳмат айтди ва ҳозирдан бўш эканлигимни таъкидлади.
Ундан бунинг боиси нимада эканлигини сўрадим. Аммо менга барчасидан раҳбариятнинг хабари бор эканлигини айтишди. Бу ерда энг асосий сабаб менинг ‘Барис’га мухлис эмаслигимда эмиш.
Бутун мамлакатга шуни айтишим мумкинки, мен ‘Барис’га мухлислик қиламан. Балки эфир вақтида ўз ҳиссиётларимни етарлича ошкор этмасман, лекин мен юз фоиз ‘Барис’га мухлислик қиламан» , — деб таъкидлаган Олейник.
«Барис» жамоаси расмий сайтида ёзилишича, Олейник касб ахлоқлари қоидаларини бузгани учун эфир вақтида шарҳлашдан четлаштирилган.
Изоҳ (0)