Эрон Россия ракеталарининг ўз ҳудудига қулаганлиги тўғрисидаги маълумотни рад этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Эрон мудофаа бошқармаси аввалроқ ракеталар қулаганлиги ҳақида Ғарб ОАВда пайдо бўлган хабар юзасидан уларда ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирди.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам миш-мишларни рад қилиб, учирилган ракеталарнинг барчаси белгиланган нишонга тушганлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)