2015 йилнинг 19—24 октябрь кунлари Тошкент, Нукус ва Урганчда Korean Week Корея маданияти ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар беради «Газета.uz».
Ҳафталик доирасида бир қатор маданий дастурлар, жумладан, Корея киноси фестивали, футбол бўйича болалар ва ўсмирлар маҳорат дарслари, «Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик» мавзусида расмлар танлови ва Корея анъанавий амалий санъати намойишини ўтказиш режалаштирилмоқда.
19 октябрда, кинофестивалнинг очилиш маросимида Корея театр труппаси анъанавий «самулнори» томошасини намойиш этади.
Изоҳ (0)