Самарқандда яқин ойлар ичида сайёҳлик йўналиши бўйича экскурсия даблдекерлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Anons.uz» «Ўзбектуризм» компанияси раиси Фаррух Ризаев маълумоти асосида хабар беради.
«Самарқанд Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Бундай автобусларнинг у ерда пайдо бўлиши қадимий шаҳарга ташриф буюришга қизиқишни янада орттиради», — дейди Ризаев.
Унинг таъкидлашича, дастлаб хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчилардан олтита автобуснинг харид қилиниши режалаштирилмоқда. Зарурат бўлганда уларнинг сони кўпайтирилади.
Автобус Самарқанднинг асосий диққатга сазовор жойлари, улар ҳақидаги афсоналарни саккизта тилда сўзлаб берувчи ўзига хос аудиоэкскурсия билан жиҳозланади.
Изоҳ (0)