Яқин кунларгача республикадаги бирорта банк зарурий POS-терминаллари билан иш олиб бормас эди. Бироқ вазият ўзгарди, деб хабар беради «Norma» «Ўзбектуризм» Миллий компаниясига таяниб.
«Ҳозирда республика тижорат банклари томонидан халқаро пластик карталар орқали тўловларни қабул қилиш соҳасидаги хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, ‘Ориент Финанс’ хусусий акциядорлик тижорат банки сайёҳлик соҳасидаги ташкилотларга Maestro ва MasterCard халқаро пластик карталаридан тўловларни қабул қилувчи POS-терминалларини ўрнатиш хизматини таклиф қилади», — дейилади «Ўзбектуризм» Миллий компанияси хабарида.
Банк ходимлари терминални ўрнатиш ва ундан фойдаланиш масалаларида сайёҳлик фаолияти субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрдир.
Изоҳ (0)