Грозний шаҳридаги маданият департаменти тўй рейдларини ўтказа бошлади, деб хабар беради «ТАСС». Рейд ўтказиш ҳақидаги қарорнинг қабул қилинишига охирги пайтларда тўйларнинг тобора европача кўриниш касб этаётганлиги сабаб бўлди.
«Тўйларда бошқа маданият вакилларидан ўзлаштирилган одатлар қўлланила бошланди. Келиннинг рақс тушиши, торт кесиш, бир пайтнинг ўзида бир нечта жуфтликнинг рақс даврасига чиқиши шулар жумласидандир. Кўпчилик йигит-қизлар ҳам миллий ва диний келиб чиқишига мос бўлмаган кийимларда тўйларга ташриф буюрмоқда», — дейилади маданият департаменти хабарида.
Рейдлар икки ҳафтадан бери ўтказилмоқда. Уни ўтказувчи гуруҳ таркибига миллий тўйларни ўтказиш соҳасида чуқур билимга эга бўлган кишилар киритилди.
Олдинроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикада очиқ тўй либослари сотувини чеклашга чақирганди.
Изоҳ (0)