Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли Россия самолётининг мамлакат ҳаво бўшлиғини бузишини «хато» деб атади. Бу хақда Reuters берган маълумотга асосланиб «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бош вазир шунингдек, Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари можаронинг кескинлашувига
Илгарироқ, мамлакат ҳаво ҳудуди бузилганлиги муносабати билан норозилик билдириш учун Россия элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани хабар қилинган эди. Туркия ТИВнинг баёнотига кўра, Россия ҳарбий самолёти 3 октябрь куни Сурияга туташ Туркия ҳаво ҳудудини бузган.
Изоҳ (0)