ABL-Soft&SS масъулияти чекланган жамияти ходимлари автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини ва уларнинг тезлигини видеотасвирлар оқими орқали автоматик аниқлайдиган «AutoCon TR.uz» дастурий таъминотини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу дастурий маҳсулот автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларни автоматик қайд этиш билан боғлиқ масалалар мажмуини ҳал қилишга мўлжалланган.
«‘АутоCон TR.uz’ дастури объектга йўналтирилган технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, автотранспорт воситаларининг давлат рақамлари белгиларини тутиб олиш ва унинг тасвирларини бинарлаш, рақамлар белгиларини аниқлаш, видеотасвир бўйича тезликни ўлчаш, йўлда юз берган вазиятни таҳлил қилиш ва йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларни аниқлаш, маълумотлар базаси билан ишлаш ва интерфейс каби асосий модуллардан таркиб топган», дейилади хабарда.
Дастурий таъминот муаллифлари бўлмиш А.Р.Марахимов, С.С.Расулов, Ш.Х.Умаров ва А.Р.Марахимовга № ДГУ 03320 рақамли гувоҳнома берилди.
Изоҳ (0)