Италиянинг торт дизайнерлари миллий уюшмасининг новвой ва рассомлари Шоу Хобби тадбири доирасида дунёдаги энг катта тортни пиширди. Бу ҳақда The Local хабар беради.
Италия харитаси шаклида тайёрланган ширинликнинг юзаси 244 квадрат метр, оғирлиги эса бир тоннадан ортиқдир. Уни безаб турган, шакардан ясалган шакллар орасида Пиза минораси ва Альп тоғларини кўриш мумкин.
Дизайнер ва новвойлар пишириқни Гиннеснинг Рекордлар китобига намойиш этиш учун тўрт кун давомида меҳнат қилди. Guinness World Records судьяси Лоренцо Велтри ширинликни дунёдаги энг катта торт эканлигини расман тасдиқлади. Шундан сўнг торт 12 минг бўлакка бўлиниб, ярмаркага ташриф буюрганларга тарқатилди.
Изоҳ (0)