Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Instagram ижтимоий тармоғи фаолият олиб борган давр — беш йил ичида фойдаланувчилар томонидан 40 миллиарддан ортиқ суратлар юкланди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Қайд этишларича, Instagram фойдаланувчилари ҳар ой 80 миллионта фотосурат юклайди ва ҳар куни 3,5 миллиард лайк қўяди, тармоқнинг бир ойлик фаол фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошиб кетган, уларнинг 75 фоизи АҚШдан ташқарида яшайди.

Маълумот учун, Instagram — фотосуратлар ва видеоёзувлар билан бепул алмашиш имкони берувчи мобил илова бўлиб, америкалик Кевин Систром ва Майк Кригер томонидан ишлаб чиқилган.

Компания 2010 йили ташкил этилган бўлиб, йил охирига бориб фойдаланувчилари сони бир миллионга етган. 2012 йили Instagram’ни бошқа бир ижтимоий тармоқ — Facebook сотиб олганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар