American Airlines авиакомпаниясига қарашли самолётнинг учувчиларидан бири парвоз давомида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, аввал ҳамшира бўлиб ишлаган стюардессанинг унга тиббий ёрдам кўрсатишга уринганлигига қарамасдан, учувчи штурвални бошқараётиб вафот этган.
Самолёт Бостондан Фениксга парвоз қилаётган эди. Учувчи парвоз олдидан шамоллаб қолганлигини маълум қилган.
Иккинчи учувчи самолётни хавфсиз қўндиришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)