Англиянинг «Сандерленд» жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат истеъфога чиқди, деб хабар беради «Uff.uz».
Унинг қўл остида «Сандерленд» жамоаси 4 октябрь куни «Вест Хэм»га (2:2) қарши тўп сурди. Мазкур баҳсдан кейин голландиялик мутахассис лавозимидан кетишга қарор қилди.
Айни дамда «қора мушуклар» Премьер-Лиганинг ортда қолган 8-туридан сўнг охирги ўринда турибди. Клуб ҳисобида атиги уч очко бор, холос.
Изоҳ (0)