«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг жароҳатидан тикланиш жараёни режа асосида кетмоқда. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Футболчи эндиликда қўлтиқтаёқдан воз кечиб, мустақил равишда ҳаракатланяпти. У яқин икки ҳафта ичида югуриш машқларини бошлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Примерасининг 6-туридаги «Лас-Пальмас»га (2:1) қарши кечган ўйинда жароҳат олиб, 7—8 ҳафта майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди.
Изоҳ (0)