Қуддуснинг ғарбий қисмида 4 октябрга ўтар кечаси пичоқ билан қуролланган фаластинлик исроиллик ўткинчини яралади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Ҳужум қилган шахс ҳодиса жойидан яширинишга уринган, бироқ полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган.
Мазкур ҳодисадан бир неча соат аввал бошқа бир фаластинлик Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида икки исроилликни ўлдирган, шундан сўнг полиция томонидан отиб ташланган эди.
Изоҳ (0)