Тунис ҳукумати мамлакатнинг барча ҳудудида фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Тунисда фавқулодда ҳолат режими Сус шаҳрида 26 июнь куни содир бўлган террорчилик ҳаракатидан сўнг жорий этилган эди. Дастлаб ушбу режим 30 кун давомида амал қилиши тахмин қилинган эди. Бироқ 3 август куни у яна икки ойга узайтирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Сус шаҳрида Тунис тарихидаги энг йирик теракт содир этилган эди. 23 ёшли террорчи меҳмонхоналардан бирига кириб олиб, автомат ёрдамида сайёҳларга ўқ уза бошлаган, натижада 38 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)