Буюк Британия пойтахтида Нигериянинг собиқ нефт вазири ва OПEК халқаро ташкилотининг амалдаги президенти Диезани Аллисон-Мадуэке ҳибсга олинди. Бу ҳақда амалдор хонимнинг оиласига яқин манбага таяниб, Reuters маълум қилган, дея хабар бермоқда «Коммерсант.ru».
Шу билан бирга, Лондон полицияси вакилларининг айтишича, Мадуэкенинг қамоққа олингани ҳисоботларда акс этмаган. Агентликнинг бу борадаги сўровига Буюк Британия Миллий криминал агентлиги ҳозирча жавоб бермаган.
Premium Times нашри OПEК президенти коррупцияда гумон қилинаётганини таъкидламоқда. Мазкур суриштирув доирасида Лондонда яна тўрт киши қўлга олинган.
Изоҳ (0)