БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Албания ҳукумати Вазирлар кенгаши раиси Эди Рама Сербия ва бошқа бир қатор давлатлар Косовонинг мустақиллигини тан олиши лозимлиги ҳақида чиқиш қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Косовони тан олмайдиган барча давлатлар унинг мустақиллигини тан олиши керак. Бу уларнинг ҳудуддаги барқарорлик, тинчлик ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига бевосита ҳиссаси бўлади», — деди бош вазир.
«Юз йиллик қарама-қаршиликдан сўнг Сербия ва Косово ўртасидаги музокаралар икки мамлакатга бир қатор муаммолар ечимини топиш имконини берди», — деб қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)