Анқаранинг марказий туманларидан бирида автобус одамлар билан гавжум бекатга бориб урилди. Бу ҳақда Hurriyet маълумотига таяниб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, автобус одамлар ва машиналарни уриб, 120 метргача юриб борган. Натижада 12 киши ҳалок бўлган ва яна шунча киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, автобус пастликка қараб тушаётганда ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва одамлар тўдаси ичига йўналган. Ана шундагина транспортни тўхтатишга муваффақ бўлган.
Қутқарувчилар автобус остидан ўлганлар ва ярадорларни олиб чиқишга эришган.
Изоҳ (0)