Россиянинг Иркутск вилоятида яшовчи аёл ҳовлисига чиққанида, ити уни айиқ ҳамласидан сақлаб қолди. Бу ҳақда ҳудуд ИИВ матбуот котиби вакили Герман Струглин маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, воқеа ҳудуднинг Нижнеилимск туманидаги Хребтовая қишлоғида содир бўлган.
«Аёл ҳовлисига чиққан ва унга шу пайт айиқ ҳамла қилган. Хўжайинининг қичқириғидан сергакланган ит қаттиқ ҳуриб, айиқни қувиб юборган. Бу вақт оралиғида аёл уйига кириб, полиция чақиришга муваффақ бўлган», — деди Струглин.
Полиция ва овчилар гуруҳи ўрмонга йўл олган. Чунки одамга ҳамла қилган йиртқич ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Улар айиқни топган ва зарарсизлантирган.
Изоҳ (0)