Россияда 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахс ўзини банкрот, деб эълон қилиши мумкинлиги ҳақидаги қонун кучга кирди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Унга мувофиқ 500 минг рубль қарздорликка эга одам ўзини банкрот, деб эълон қилиши мумкин. Марказий банкнинг маълум қилишича, янги механизмдан кредиторлар таъқибидан қутилиш учун тахминан 400—500 минг одам фойдаланади.
Изоҳ (0)