Эльбрус чўққисидан йўқолган 75 килограммли штанга топилди ва полицияга топширилди, деб хабар беради «ТАСС».
Денгиз сатҳидан 5642 метр баландликда жойлашган чўққига штанга мурмансклик спорт устаси ва пауэрлифтинг бўйича биринчи даражали ҳакам Андрей Родичев томонидан сентябрь ойи бошида олиб чиқилган эди.
Штангани Эльбрус чўққисидан олиб тушган одам уни Тирниауз шаҳри полиция бўлимига олиб борди. У штангани маиший чиқинди сифатида чўққидан олиб тушганлигини маълум қилди.
Андрей Родичев штангани чўққига Мурманскда пауэрлифтингни ривожлантириш учун ҳомийлар эътиборини жалб этиш мақсадида олиб чиққан эди.
Изоҳ (0)