Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дубайда «Falcon City» мажмуаси бунёд этилмоқда. Унда Тож Маҳал, Эйфель минораси, Миср эҳромлари ва Буюк Хитой девори нусхалари қад кўтаради. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар бермоқда.

Фото: Wikimapia.org

Фото: Wikimapia.org

Мажмуа турар-жойлар, экологик боғ ва дўконларни ҳам ўз ичига олади. Тож Маҳал нусхаси —«Тож Арабия» биносига уч юз ўринли меҳмонхона жойлаштирилади.

Лойиҳа бўйича қурилишга 12 миллиард доллар сарфланиши кўзда тутилган. Айни пайтда коммуникация, сув таъминоти ва алоқа кабеллари тизимини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар