Афғонистонда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Охирги маълумотларга қараганда, самолётда 11 киши – АҚШ қуролли кучлари таркибига кирувчи олти нафар экипаж аъзоси ва беш нафар фуқаро бўлган. Йўловчиларнинг фуқаролиги маълум қилинмади.
Шунингдек, ҳалокат юз берганда ерда бўлган уч нафар Афғонистон фуқароси қурбон бўлган. АҚШнинг C-130 Hercules ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокати Афғонистон шарқида юз берди.
Изоҳ (0)