«Катта еттилик» ва Форс кўрфази мамлакатлари БМТнинг қочоқларга ёрдам бериши учун 1,8 миллиард доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу янгиликни Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер G7 даги ҳамкасблари билан учрашувдан сўнг маълум қилган.
«Биз БМТга қочоқларга ёрдам бериш ва озиқ-овқат дастури доирасида 1,8 миллиард доллар ажратадиган бўлдик», — деди Штайнмайер.
Вазирнинг сўзларига қараганда бу ташаббусга 12—15 мамлакат қўшилган. Германиянинг ўзи қочоқларга ёрдам тариқасида 100 миллион евро ажратадиган бўлди.
Изоҳ (0)