Душанбе мэри Маҳмадсаид Убайдуллоев 28 сентябрь, душанба куни марказий туманлар раҳбарлари, шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи бошлиқлари ва тегишли хизмат вакиллари иштирокида ишчи йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» хабар беради.
Йиғилишда шаҳар бош режасини амалга ошириш, шаҳар инфратузилмасидан мақсадли фойдаланиш каби масалалар кўриб чиқилди. Унда, шунингдек, шаҳардаги коммунал техникани қишга тайёрлаш, пойтахтда янги иш ўринларини яратиш ва шаҳар объектларининг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш масалалари муҳокама қилинди.
Мэр мамлакатда 24 ноябрь куни нишонланадиган Тожикистон Миллий байроғи куни муносабати билан давлат байроғи ҳақидаги энг яхши қўшиқ танловини ўтказиш тўғрисида топшириқ берди.
Изоҳ (0)