«Дунё гўзали – 2008» унвони соҳибаси Ксения Сухинова РФ президенти Владимир Путиндан ёввойи ҳайвонлар билан ноқонуний савдо қурбони, Мир лақабли йўлбарс боласи учун ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ксения ўзининг Facebook’даги саҳифасида Амур йўлбарсининг боласи жуда кичиклигида Украинадан Россияга келиб қолганлигини ва унга вақтинчалик бошпана топилганлигини қайд этди. Шунингдек, яқин вақт ичида, йўлбарс боласи улғайгандан сўнг, унга мос доимий яшаш жойини топиш зарурлигини таъкидлади.
«Афсуски, Мирнинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқ, шунинг учун уни ҳайвонот боғи ёки махсус бошпаналар қабул қилмайди», — деб тушунтирди Сухинова.
«Владимир Владимирович, сиздан Мир лақабли йўлбарс боласига ёрдам беришингизни сўрамоқчиман», — дея мурожаат қилди у.
Изоҳ (0)