Apple 25 сентябрдан бошлаб дастлабки дам олиш кунларида 13 миллион дона iPhone 6s ва 6s Plus сотишга муваффақ бўлди. Бу ўтган йилги кўрсаткичга қараганда, 3 миллион донага кўпдир. Компаниянинг ўзи буни рекорд кўрсаткич, деб баҳолади. Бу ҳақда Look at me хабар бермоқда.
«iPhone 6s ва iPhone 6s Plus фавқулодда ажойиб смартфонлардир. Ҳар иккиси ҳам Apple тарихида илгариги маҳсулотларга қараганда дам олиш кунлари энг кўп сотилган маҳсулот сифатида қайд этилди», — деди компания раҳбари Тим Кук.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз, янги iPhone’ларнинг жорий йил 9 сентябрида Сан-Францискода тақдимоти бўлиб ўтган, 25 сентябрь, жума кунидан бошлаб, жаҳоннинг ўнта давлатида сотуви йўлга қўйилган эди.
Изоҳ (0)