Америкалик экстремал спортчи Эрик Ронер Скво-Веллидаги (АҚШ, Калифорния) Тахо кўли қирғоғида парашютдан сакраш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Guardian хабар беради.
Спортчи осмонда суратга олинаётган шоуда иштирок этаётган гуруҳ таркибида қатнашаётган эди. Ерга қўниш чоғида парашютчи дарахтга урилиб, юқори баландликда қолиб кетди.
Қутқарувчилар унга етиб борганда, 39 ёшли Ронер ҳалок бўлган эди. Қолган гуруҳ аъзоларининг қўниш жараёни бахтсиз ҳодисаларсиз амалга ошди.
Америкалик спортчи MTV Nitro Circus каналининг кўрсатувида қатнашиб, ерда ва ҳавода турли трюкларни намойиш қилган.
Изоҳ (0)