Мехикода 13 кишини ўғирлаб кетиб, ўлдирганлиги учун уч нафар эркакнинг ҳар бирига 520 йилдан қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда BBC News хабар беради.
Жиноятчилар, шунингдек, 300 минг доллардан жаримага ҳам тортилди.
2013 йилнинг май ойида 16 ёшдан 34 ёшгача бўлган етти нафар эркак ва беш нафар аёл Мексика пойтахтидаги барга ташриф буюргандан сўнг ғойиб бўлган. Кузатув камераларида улардан баъзиларининг бар атрофидаги тўхташ жойида турган машиналарга ўтқизилганлигини кўриш мумкин бўлган.
Битта қабрга ташланган уларнинг жасади шаҳар ташқарисидан уч ойдан сўнг топилган. Тергов қотиллик Мехиконинг бошқа барида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахснинг ўлдирилганлиги учун қасд олиш мақсадида содир этилган деб тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)