Украина тинч аҳолига нисбатан оммавий қотиллик содир этиши мумкин бўлган ҳукуматлар рейтингида 2014 йилдаги 91-ўриндан жорий йилда 20-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Бу ҳолат ҳақида Американинг шу каби жиноятлар юзасидан «Аввалдан огоҳлантириш лойиҳаси» доирасида олиб борилган тадқиқотлари гувоҳлик беради.
Украина тинч аҳолига нисбатан оммавий жиноятлар содир этиш эҳтимоли бўйича Европа мамлакатлари ичида энг юқори рейтингни эгаллади. Лойиҳа таҳлилчиларининг фикрича, мамлакат ҳукуматининг тинч украиналикларга нисбатан оммавий қотиллик содир этиш хавфи 1,7 фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)