Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республика аҳолисини жаҳондаги мураккаб сиёсий вазият шароитида огоҳ бўлишга чақирди. Бу ҳақда «Knews» хабар беради.
22 сентябрь, сешанба куни Гиссар туманидаги иқтидорли болалар учун президент мактабининг очилиш маросимида сўзга чиқа туриб, президент ҳар бир тожикистонликни «доим мулоҳазали бўлишга ва тожик халқи душманларининг турли найрангларига бўш келмасликка» чақирди.
Президентнинг фикрича, бундай вақтда республиканинг ҳар бир фуқароси миллий ва давлат манфаатларини бошқа барча манфаатлардан устун қўйиши лозим.
«Биз қадимий юртимизни чин дилдан яхши кўришимиз, мамлакатдаги тинчлик ва хотиржамлик, сиёсий барқарорлик ва миллий ҳамжиҳатликни ҳимоя қилишимиз ва асрашимиз зарур», — деди Эмомали Раҳмон.
Изоҳ (0)