БМТнинг Қочоқлар бўйича агентлиги Европа Иттифоқини 120 мингдан кўпроқ қочоқни қабул қилишга чақирмоқда. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Инқирознинг ушбу босқичида кўчирилишга доир ишлаб чиқилган дастурлар вазиятни барқарорлаштириш учун етарли ҳисобланмайди», — дейди агентлик матбуот котиби Мелисса Флеминг.
Бундан ташқари, матбуот котибининг таъкидлашича, агар мамлакатлар қочоқларни кўпроқ қабул қилмаса, дастур ўз самарасини бермайди.
Изоҳ (0)