Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-тур учрашувларининг қолганлари 16 сентябрь куни ўз ниҳоясига етди. Уларда турли хил натижалар қайд этилди, деб хабар беради «Uff.uz».
Жумладан, Каталониянинг «Барселона» жамоаси сафарда «Рома» билан дуранг ўйнади. Дастлаб, ўйиннинг 21-дақиқасида Суарес ҳисобни очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтгач Флоренси жавоб голини киритиб, якуний — 1:1 натижани ўрнатди.
«Челси» ўз майдонида «Маккаби»ни йирик — 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Лондонликлар сафида голларга Виллиан, Оскар, Диего Коста ҳамда Фабрегаслар муаллифлик қилди. «Бавария» Грецияда «Олимпиакос» дарвозасига жавобсиз учта гол киритди. Мюнхенликлар сафида Томас Мюллер дубл муаллифига айланган бўлса, яна битта голни Марио Гетце ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси Загребда «Динамо»га ютқазиб қўйди. Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби эса, «Валенсия»ни Испанияда енгишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)