Венгрия чегараси ёпилгандан сўнг, 16 сентябрь, чоршанба куни тўрт мингга яқин муҳожир Хорватияга етиб келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Венгриянинг 15 сентябрь кунидан ўз чегараларини ёпиб қўйиши Ғарбий Европа мамлакатларига боришга уринаётган муҳожирлар йўналишининг Хорватияга қараб ўзгаришига олиб келди.
Шу муносабат билан Болқон давлати бош вазири Зоран Миланович уларга Германия ва Скандинавия мамлакатларига етиб олишга кўмак беришини маълум қилди.