БМТ штаб-квартирасида Бош Ассамблеянинг 70-сессияси ўз ишини бошлади, деб хабар беради «Газета.ru».
Биринчи йиғилишни раис – Дания Ташқи ишлар вазирлиги собиқ раҳбари Могенс Ликкетофт очди. «Мен Бош Ассамблея 70-сессиясини очиқ деб эълон қиламан», — деди у.
Бош Ассамблеянинг биринчи йиғилишида БМТга аъзо мамлакатларнинг 193 нафар делегати, шунингдек, бутунжаҳон ташкилотининг бош котиби Пан Ги Мун иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 70-сессия кун тартибидан 170 та мавзу, жумладан, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, қуролли можароларнинг олдини олиш, терроризм ва ирқий камситишга қарши кураш, атроф-муҳитни асраш, ядро қуролини тарқатмаслик тартибига риоя этиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари ўрин олган.
Изоҳ (0)