Тожикистон ва россиялик археологларнинг биргаликдаги экспедицияси энг сирли ва бориш қийин бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланган Сари-Хосордаги қазиш ишларини якунига етказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бу ердан топилган артефактлар энг кам ўрганилган халқлардан бири эфталитларга тегишлидир.
«Бизнинг ишларимиз Сурхоб ва Булғор дарёлари қўшилишида жойлашган заминдаги эрамизнинг V—VI асрларига оид қабристоннинг қазилмаларини тадқиқ этишга қаратилган эди. Ҳозирга қадар турли дафн этиш маросимларига оид 34 та қабр, шу жумладан, от билан кўмилган ҳарбийнинг қабри ўрганилди», — дейди экспедиция раҳбари Татьяна Филимонова.
Изоҳ (0)