Марказий Ҳиндистондаги Мадхья-Прадеш штати ҳукумати 100 дан ортиқ кишининг ўлимига олиб келган портлашда айбдор шахсни қидириш ишларига махсус хизматни ҳам жалб этди, шунингдек, у ҳақдаги маълумот учун мукофот тайинлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Петлавад шаҳридаги омборда юз берган портлашдан сўнг дарҳол яширинган Ражендра Касава ва унинг оила аъзоларини топиш учун барча кучларимизни сафарбар этамиз. Жиноий бепарволиги оқибатида кўплаб кишиларнинг ўлимини келтириб чиқарган тадбиркорни қўлга олишда ёрдам берувчи ҳар қандай маълумот учун 100 минг рупий (1,5 минг доллар) миқдорида мукофот пули берилади», — дейди Мадхья-Прадеш штати бош вазири Шриваж Сингҳ Чоуҳан.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг марказий қисмида жойлашган Петлавад шаҳридаги портлаш қурбонлари сони 104 кишига етган, 150 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)