«Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган «Стартаплар» деб номланган янги рукн пул ишлаб топиши мумкин бўлган янги лойиҳани қандай бошлашга бағишланади. Бундай янги лойиҳаларни стартап деб атаймиз. Стартаплар ҳақиқий бизнесга айланганича йўқ. Ушбу рукндаги мақолалар ёрдамида ҳар бир киши ўз стартапини, ўзининг бўлажак бизнесини бошлаши мумкинлиги ҳақидаги ғояга қизиқтиришни истаймиз.
Россиялик инвестор Аркадий Морейнис айтганидек, «стартап — пировардида даромад олиш мақсадидаги бизнесга айланиш учун ўз йўлини ва бизнес-моделини қидираётган янги лойиҳа». Кўпинча стартаплар IT ёки технологиялар соҳасида ишга туширилади.
Стартап биз учун одатий бўлган классик бизнесдан нимаси билан фарқ қилади ва нима учун ҳозирда стартаплар билан шуғулланиш урф бўлган?
Маҳаллангиздаги мини-новвойхона — бу кичик бизнес (чунки новвойхона очиб, у даромад келтириши учун қандай ишлашни ҳамма билади), чет тилларини ўрганиш хизматларини кўрсатиб, пул ишлайдиган интернет-сервис эса — стартап (чунки бу янги соҳа ва бозорда унинг аҳволи қандай бўлиши номаълум).Стартап учун бизнес-режа керак эмас, чунки инновациялар соҳасида ҳеч нарсани олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Кўп саҳифали бизнес-режа ўрнига стартапчилар лойиҳанинг бизнес-моделини ишлаб чиқади.
Стартапнинг яна бир ўзига хос жиҳати ғоянинг янгилиги ҳамда лойиҳани бозорга чиқарадиган алоҳида ташаббусдан иборат. Айнан стартапларни қандай ишга тушириш ҳақида ушбу рукндаги кейинги мақолаларимизда сўзлаб берамиз. Стартаплар ҳақидаги мақолалар иш кунлари — ҳафтасига беш кун «Дарё» саҳифаларида чоп этилади.
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилди.
Изоҳ (0)