Apple бош директори Тим Кук янги iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’ларни тақдим этгандан сўнг Сан-Францискода компания акциялари қийматининг ошиши кузатилмади. Бу ҳақда Interfax хабар беради.
Дастлаб Apple қимматли қоғозлари нархида ўсиш кузатилган бўлса-да, 9 сентябрь, чоршанба куни Нью-Йорк биржасидаги савдоларда компаниянинг акциялари нархи тушди.
Пасайиш 1,9 фоизни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси 9 сентябрь куни Сан-Францискода ташкил этилган тақдимотда iPhone мобил телефонларининг янги авлодини намойиш этди.
Изоҳ (0)