Беларусь фуқаролигини олиш француз актёри Жерар Депардьенинг режаларига кирмайди, деб хабар беради «ТАСС» унинг вакили Арно Фрилле маълумотига таяниб.
«У Россия ва Франция давлатлари фуқаролигига эга. Беларусь – бошқа мамлакат, бу ерга у иш бўйича келган. Бу ерда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда, жумладан, ҳозир биз катта телесериални суратга олмоқдамиз. Кейин эса Россияда кино суратга оламиз», — дейди Фрилле.
Эслатиб ўтамиз, журналистларнинг қаерда яшашни мўлжаллаётгани ҳақидаги саволига Депардье айни пайтда Италияда истиқомат қилаётгани, бироқ кейинчалик Беларусда, «оддий деҳқонлар орасида» яшашни кўзлаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)