Таниқли француз актёри Жерар Депардье Le Figaro TV Magazine журналига берган интервьюсида Франциядаги барча мол-мулкини сотиш истагида эканлигини маълум қилди, дея хабар берди «РИА Новости».
Журналистнинг қаерда яшашни мўлжаллаётгани ҳақидаги саволига Депардье айни пайтда Италияда истиқомат қилаётгани, бироқ кейинчалик Беларусда, «оддий деҳқонлар орасида» яшашни кўзлаётгани, муҳожирлар ва фермерлар масаласида муаммоларга дуч келаётган Европанинг келажагидан хавотирда эканлигини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Депардье 2013 йилда Россия фуқаролигини олган, аммо ўз мамлакати паспортини ҳам сақлаб қолганди.
Изоҳ (0)