Бирлашган Араб Амирликларида қуролли можаролар давомида жабрланган яманликларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган умуммиллий акция доирасида уч кун ичида ўн миллион доллардан ортиқ маблағ тўпланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
БАА Қизил ярим Ой жамияти 30 август, якшанба куни «Яманга ёрдам» акциясини ишга туширди.
Пул ва моддий эҳсонларни жамғариш бир ой давом этади. Бунинг учун бутун мамлакат бўйлаб 200 та ёрдам тўплаш марказлари очилган, шунингдек, бир нечта ислом банкларида махсус ҳисоблар жорий қилинган. Бундан ташқари, мобил телефон ёрдамида хабар юбориш орқали эҳсон қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)