Кокшетаулик фуқаро 5-қават балконидан қулаб тушиб, тирик қолди. Бу ҳақда «Newskaz.ru» Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига таяниб хабар беради.
Маълум бўлишича, ҳодиса 1 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган.
«1970 йилда туғилган эркак 5-қават баландлигидан йиқилиб тушди ва шикастланди. У Акмола вилоят шифохонасига ётқизилди», — дейилади департамент хабарида.
Изоҳ (0)